Ўзбекистон савдо-саноат палатасида Озарбайжон ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Тадбирда 20 дан ортиқ озарбайжонлик йирик компания вакиллари иштирок этди.
«Ўзбекистонда Озарбайжон республикаси сармояси иштирокида 84 корхона фаолият юритади. Озарбайжонда эса Ўзбекистоннинг 2 корхонаси ташкил этилган. Булар ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ МАК ва ‘Ўзавтосаноат’ дилерлик марказидир’, — дейилади хабарда.
Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Шундан сўнг савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва Озарбайжон тадбиркорлар миллий конфедерацияси президенти Мамед Мусаев иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Изоҳ (0)