• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президентнинг туманлар билан мулоқотидан хулоса: асосий муаммо — ичимлик суви

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилдан бошлаб вилоятларга сафарлари вақтида ўтказилаётган йиғилишларда ҳудуддаги ҳар бир туман вакиллари билан бевосита мулоқот қилмоқда, туман фаолларининг мурожаатлари ва илтимослари билан шахсан ўзи танишмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу анъана Президентнинг 19—20 январь кунлари Сурхондарёга амалга оширган ташрифидан бошланди. Қизириқда ўтган йиғилишда: «Шундай таклиф бор — ҳар бир туманнинг мурожаатларини тинглаймиз», — деганди Шавкат Мирзиёев. Мурожаатларни тинглаш Чироқчи ва Пешку йиғилишларида ҳам давом этди.

    Президент раислигида ўтган учала йиғилишда туманлар вакиллари нималарни гапиргани ҳақида «Ўзбекистон 24» репортажлари орқали тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Мурожаатлар турфа — кимдир йўллар таъмирталаб эканидан шикоят қилган, бошқа биров янги ишлаб чиқариш қувватлари ва ишчи ўринларини яратиш зарурлигини айтган, яна бир туманнинг вакили суғориш учун сув омбори қуришни сўраган.

    Лекин мурожаатларнинг асосий қисми ичимлик суви муаммоси билан боғлиқ. Тўғри, Сурхондарёда йиғилишда ичимлик суви билан боғлиқ фақат битта мурожаат бўлди ва у ҳам, очиғини айтганда, миннатдорлик сўзлари эди. Бироқ Қашқадарё ва Бухородаги йиғилишларда муаммо бироз жиддийроқ экани сезилди.

    Бойсун, Сурхондарё

    Бойсундан сўз олган оқсоқол-ҳожи «аждодлар минг-минглаб йиллар давомида сув, сув, сув деб ўтиб кетгани»ни таъкидлаб, фақат Шавкат Мирзиёевнинг қароридан сўнг, Бойсундаги қатор қишлоқларни ичимлик суви билан таъминлашга доир лойиҳа бўйича ишлар олиб борилаётганини эслатиб ўтди.

    Ҳақиқатан ҳам, 2018 йил сентябри арафасида Бойсундаги «Хўжамайхона» булоғи суви туман марказига етиб бориши, тоғли туманга 36 километр масофадан тоза ичимлик суви олиб келиш учун 58 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани ҳақида хабар берилган эди.

    «Халқ мендан бир нарсани илтимос қилди: эй оқсоқол-ҳожи, сизга шундай имконият берилди, Президентимизга бизнинг номимиздан айтинг, тўрт-беш ойдан сўнг сув келганида, Президент Бойсунимизда меҳмон бўлсин, биздан ҳам бир пиёла сув ичсин», — деди бойсунлик отахон.

    «Ўзбекистон 24»да эълон қилинган репортажга кўра, Шавкат Мирзиёев бу сўзларга шундай жавоб қайтарган: «Ҳақиқатан ҳам, сув масаласи — оғир масала. Қанчалик қийин бўлмасин, Худо хоҳласа, сув келади».

    Деҳқонобод, Қашқадарё

    Президент ҳозиргача Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрган бўлса, энг аянчли вазият Деҳқонободда экани маълум бўлди — туманнинг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси атиги икки фоизга тенг.

    «Маърузангизда ичимлик суви ҳақида гапирдингиз. Биз, деҳқонободликлар, тўғрисини айтганда, жуда ҳам хурсанд бўлдик. Чунки Деҳқонобод аҳлининг қарийб 100 йилдан буён, асрий орзусини биргина жасоратли қарорингиз билан рўёбга чиқардингиз», — деди Деҳқонобод номидан фикр билдирган ўқитувчи аёл.

    Президент бунга жавобан тумандаги ичимлик суви билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.

    Деҳқонободликларнинг олдида менинг ҳам ўз ниятларим бор. Деҳқонободда ҳам, аста-секин бўлса-да, сизлар сезадиган даражада ўзгаришлар бўлади. Ичимлик суви таъминоти 2 фоиз эканини кўриб, жуда қийналдим. Қанчалар оғир бўлмасин, Худо хоҳласа, сизларга ичимлик суви етказиб бериш бўйича жуда қаттиқ ҳаракат қиламиз. Топшириқ бердим.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Миришкор, Қашқадарё

    Миришкор тумани вакили тоза ичимлик суви масаласи кўп йиллардан буён аҳолини ташвишга солаётгани, ҳудуддаги 113 минг аҳоли учун ичимлик сув асосан ташиб келтирилишини маълум қили. «Қувурлар эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани туфайли, баъзан ичимлик суви таъминотида узилишлар бўлиб, аҳоли техник сув ичишга мажбур бўлмоқда», — деди миришкорлик оқосоқол.

    Худо хоҳласа, бу масалани албатта ҳал қиламиз. Нимага десангиз, Қашқадарёда ичимлик суви масаласи жуда оғир. Жумладан, Миришкорда ҳам оғирлигини биламан.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Муборак, Қашқадарё

    Муборакда ҳам тоза ичимлик суви — ҳудуд аҳолисининг асрий орзуси экани айтилди. «Муборак шаҳридаги ичимлик суви муаммоси бизни қийнаб келади. Агар шаҳарда ичимлик суви муаммосини ҳал қилиб берсангиз, шаҳарда мевали ва манзарали дарахтлар эккан бўлардик», — деди туман фаоли.

    Мазкур мурожаат бўйича Президент йиғилишнинг ўзида Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги раҳбари Музаффар Солиевга кўрсатма бериб, керак бўлса Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ҳам чиқариб беришини таъкидлади.

    Шофиркон, Бухоро

    Шофирконлик оқсоқол учта масала бўйича мурожаат қилди, уларнинг бири ичимлик суви билан боғлиқ. «Шофиркон 25 фоизга ичимлик суви билан таъминланган, сув туман марказигача келган. Энди буни ҳудудларга, хонадонларгача етказиш муаммоси бор. Агар имконият бўлса, шу масала дастурларга киритилиб, охирига етказилса, халқимиз ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам бўларди», — деди Шофиркон вакили.

    Президент ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бутун вилоят бўйича 51 фоизга тенглигини ва бу кўрсаткичга ҳам сўнгги бир йилда эришилганини таъкидлаб, Шофирконга бу масалада ёрдам кўрсатилишини, йиғилиш протоколига бу бўйича тегишли банд киритилишини айтди.

    Жондор, Бухоро

    Ичимлик суви таъминоти вилоятимизда 51 фоизни ташкил қилса, бизнинг туманимизда 28,9 фоизни ташкил этади. Қувурларнинг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб бўлиб қолган. Айниқса, Ромиш, Нуробод, Хумен, Пўлоти, Самончўғ, Хумданак ҳудудларимизда аҳоли учун сув манбалари йўқлиги сабаб, сув ташиб келтирилади. Амалий ёрдам берсангиз, янада хурсанд бўлардик.

    «Келтирган рақамларингиз — ҳақиқат. Буни ўзим ҳам биламан», — деб айтган Президент йиғилишнинг ўзида иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Суннатилла Бекенов ва уй-жой коммунал хизмат вазири Музаффар Солиевга қувурларни янгилаш бўйича таклиф тайёрлаш ҳақида кўрсатма берган эди.

    Когон тумани, Бухоро

    Когон тумани номидан мурожаат қилган онахон ҳудудда «биттагина муаммо» борлигини айтиб, аҳолининг фақат 40 фоизи ичимлик суви билан таъминланганини, боз устига, ўтган асрнинг 70 йилларида ётқизилган сув қувурлари таъмирталаб ҳолга келиб қолганини билдирди.

    Президент қувурларнинг барини бирдан янгилаш бироз қийин эканини тан олди. Ўз навбатида, йиғилишда мутасаддиларга «керак бўлса, қўшимча пул ажратиш» йўли билан сув муаммосини ҳал қилиш лозимлигини уқтирди.

    20.02.2018, 18:13   Изоҳ (0)   43083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Шоҳимардонсой орқали бир килограмм гашишни чегарадан ўтказмоқчи бўлган жиноятчилар қўлга олинди

    20.02.2018, 18:06

    Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир вилоят ўзига маъқул йўлни танлаши учун имкон яратяпман (видео)

    20.02.2018, 17:56

    Бухоро вилояти ИИБ ҳузурида махсус тергов хонаси ишга тушди

    20.02.2018, 17:23

    Шавкат Мирзиёев — ҳарбийларга: Бир дақиқа вақтингиз ҳам бекор кетмаслиги учун сизларга шароит яратяпмиз (видео)

    20.02.2018, 17:12

    «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш лойиҳасига жавобгар Миродил Сангилов вазифасидан озод этилди

    20.02.2018, 17:03

    21 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    20.02.2018, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

    Реклама | 20 май, 21:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.