Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 февралдаги 3543-сонли фармонига асосан Миродил Сангилов Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар берди UzReport.
Миродил Сангилов «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсида, сифатли амалга оширишга масъул эди.
Ушбу лавозим Президентнинг 2017 йил 29 августдаги «Ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан жорий этилган эди.
Изоҳ (0)