Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида 17 февраль куни Когон туманидаги ҳарбий қисмда бўлди. Президент бу ерда ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишган, аскар ва офицерлар билан суҳбатлашган.
Жанговар шайлик қаердан бўлади? Жисмоний тайёргарлигингиз ҳар доим кучли бўлса. Жисмоний тайёргарлик қилган одам билимини ҳам олади, компьютерни ҳам билади.Президент матбуот хизматининг Шавкат Мирзиёевдан келтирган иқтибосига кўра, «халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак». «Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур», — деган Президент.Бир дақиқа ҳам вақтингиз бекор кетмаслиги учун мана шундай шароитларни яратяпмиз. Сизнинг ҳар томонлама тайёргарлигингиз Ватанимизга, халқимизга керак. Тинчлигимиз, халқимизнинг мудофааси, унинг тинчлиги сизнинг қўлингизда.
Кўп ўзгаришларни амалга оширяпмиз. Нима учун? Сиз бу ерда жанговар шай, жисмоний соғлом, буюк боболаримизга муносиб фарзанд бўлиб, руҳларинг тетик бўлса, биз тинч-хотиржам бўлиб, сизларга шароит яратиб беришимиз шарт.
Ватан ҳимоячиси деган шарафли касбга, унга садоқат билан хизмат қилишга ҳаётингизни бағишлаган экансиз — бу буюк касб, буюк ният, буюк истак — шу буюклик ҳар вақт сизга ҳамроҳ бўлсин, жонажон Ватанимиз ҳимоясига ҳар доим тайёр бўлинг.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)