Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасида махсус тергов хонаси ишга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энг сўнгги замонавий ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланган ушбу хонада сўроқ, юзлаштириш, шахсни таниб олиш, масофадан туриб видеоконференцалоқа тизимида тергов ҳаракатларини олиб бориш имкони мавжуд.
«Бу турдаги махсус хоналар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек, жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турлари каби ноқонуний усулларни қўллашни бартараф этишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)