20 февраль куни Тошкент шаҳрига Ҳиндистоннинг Кимё саноати ва минерал ўғитлар давлат вазири Мансуҳ Мандавия бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукумати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш кутилмода.
Ҳиндистон делегацияси икки мамлакат фармацевтика соҳаси ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форумида иштирок этади ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида бўлади.
Изоҳ (0)