Туркия ҳарбий самолётлари Суриянинг Африн туманида бироз танаффусдан сўнг яна бомбардимонларни бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳаво ҳужуми 9 февраль, жумага ўтар кечаси бошланди ва сутка мобайнида давом этди.
Турк ОАВларига кўра, операция чоғида авиация курд тузилмалари ва ИШИД жангариларининг 19 та объектини йўқ қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)