Россиянинг Воронеж шаҳрида Сурияда ҳалок бўлган Су-25 учувчиси Роман Филиповнинг дафн маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
Маросим шаҳарнинг Шимолий микротуманидаги ҳарбий шаҳарча Офицерлар уйида бўлиб ўтди. Шундан сўнг Филипов билан Коминтерновский қабристонида видолашишди.
Видолашув маросимида икки мингга яқин киши қатнашди, шунингдек, беш марта салют отилди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва бошқа ҳарбий қўмондонлар Роман Филипов билан Подмосковьедаги Чкалов аэродромида видолашганди.
Изоҳ (0)