Финляндия қирғоқлари яқинида фақат аёллар бориши мумкин бўлган хусусий орол ташриф буюрувчилар учун очилади. Лойиҳа SuperShe деб номланган ва ташриф буюрувчиларни қабул қилишга тайёр, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Лойиҳа асосчиси Кристина Ротнинг айтишича, фақат аёллар учун мўлжалланган жой яратиш ғояси унда узоқ вақтдан бери бўлган. У яхши кўрган йигитининг ота-онасига тегишли орол яқинидаги оролни сотиб олган. Унинг мақсади аёллар учун эркакларсиз дам оладиган ва вақтини ўтказадиган жой яратиш эди.
Дастлабки дам олувчи аёлларнинг 2018 йил июль ойидан бошлаб оролга келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)