Пекинда жорий йил январь ойида атмосфера ифлосланишининг 5 йил мобайнидаги энг паст даражаси қайд этилди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Ҳаводаги зарарли зарраларнинг ўртача даражаси бир куб метрга 34 микрограммни ташкил этди.
Таққослаш учун, 2017 йил январида бу кўрсаткич 116 микрограммга тенг бўлганди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган хавфсиз кўрсаткич бир куб метрга 25 микрограммдан иборат.
Изоҳ (0)