Лондонда Sotheby's заргарлик дўконининг очилишига бир йил тўлиши муносабати билан Sotheby's аукцион уйи энг камёб оқ олмосни намойиш этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бу тош ягона думалоқ олмос бўлиб, унинг вазни 100 каратни ташкил қилади, шунингдек, у ранги, тозалиги ва таркиби жиҳатдан ҳам мукаммал ҳисобланади.
Олмоснинг ранги шаффоф, рангсиз кўринувчи ҳаворанг-оқ бўлиб, оқ олмос учун энг юқори сифат саналади.
Машҳур Буюк Британия тожининг мулки ҳисобланувчи Куллинан ва Коҳинур олмослари қаторида мазкур олмос дунёдаги заргарлик буюмларининг икки фоизи кирадиган камёб гуруҳга киради.
Изоҳ (0)