Ҳиндистондаги кичик қишлоқчада Ражендра Ядав исмли эркак ўзини шифокор деб кўрсатиб, камида 21 кишига ОИТВ (орттирилган иммунитет танқислиги вируси, ВИЧ) юқтирди, деб ёзади New York Post Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатидаги қишлоқлардан бирида юз берган. Хусусан, эркак ифлос шприц ва игналардан фойдаланиб, ўз беморларини шамоллаш, йўтал ва диареядан даволаган. Ядав қочиб кетган, айни пайтда у қидирилмоқда.
Нашр қайд этишича, касалхоналар ва шифокорлар етишмайдиган Ҳиндистонда миллионлаб қашшоқлар ўзини тиббиёт ходими деб кўрсатган ёки сал бўлса-да даволашни биладиган одамларга ёрдам сўраб мурожаат қилади.
БМТнинг ОИТВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 2,1 миллион нафар ОИТВга чалинганлар яшайди.
Изоҳ (0)