АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Dewey ва Sterett ракета эсминецлари Корея ярим оролида патруллик фаолиятини олиб бориш учун Япониянинг Хонсю оролидаги Сасебо Америка базасига қўшимча равишда йўналтирилди, деб ёзади «ТАСС».
Kyodo агентлиги АҚШ ҲДК қўмондонлигига таяниб маълум қилишича, иккита эсминец Сан-Диегодаги ўз базасидан чиққан. Япония соҳиллари яқинида улар бир гуруҳга бирлашади, унга аввалроқ Сасебога жойлаштиирлган Wasp десант кемаси бошчилик қилади. АҚШ ҲДКнинг ушбу кемаси душман ҳудудига кутилмаган зарбалар бериш, шу жумладан, десант тушириш учун мўлжалланган. Унга берилган иккита эсминец нишонларга қанотли ракеталар билан ҳужум қила олади ҳамда ракетага қарши мудофаа ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларига эга.
Тинч океанининг ғарбий қисмида ҳам АҚШ ҲДКнинг Carl Vinson атом авианосеци бошчилигидаги зарба гуруҳи патруллик қилмоқда, дейилади Kyodo хабарида.
Изоҳ (0)