Сурияда уриб туширилган Су-25 самолёти учувчиси Роман Филиповнинг жасади Россияга келтирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Россия мудофаа вазирлигига кўра, учувчи жасадини ҳарбий разведка «турк ҳамкасблари билан ҳамкорлиги туфайли» қайтаришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Россияга уриб туширилган самолёт бўлакларининг бир қисми ҳам келтирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жангариларга асирликка тушмаслик учун ўзини портлатиб юборган Роман Филипов Россия қаҳрамони унвонига тавсия этилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)