Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирилган бир нечта ўнлаб люкс синфидаги автомобилларни бульдозер билан эзиб пачоқлашни буюрди, деб ёзади Reuters.
Жами 1,2 миллион долларлик 20 дан ортиқ машина йўқ қилинди, баъзи моделларнинг нархи 100 минг доллардан ҳам ошади.
Сиёсатчининг таъкидлашича, у ана шундай намойишкорона тазрда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашмоқда. «Мансабдорларда бундай автомобиллар бўлиши мумкин эмас. Буни темир-терсаклар йиғиладиган жойга беринг, ўйинчоқлар ясанг», — деди Дутерте.
Изоҳ (0)