Нью-Йоркда яшовчи 22 ёшли Мунтер Умар Солиҳ террорчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тил бириктиргани ва федерал ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига ҳужум қилгани учун 18 йиллик қамоққа ва 10 йиллик шартли қамоққа маҳкум этилди, деб ёзади «РИА Новости».
Айблов ҳукми маълумотларига кўра, Солиҳ ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаб теракт уюштиришни режалаштирган. У тезқайнар қозон асосидаги бомбани ҳаракатга келтириш учун бошқа шахслар билан тил бириктирган ва шу тариқа Нью-Йоркда теракт уюштирмоқчи бўлган.
Бундан ташқари, Солиҳ ва унинг шериги Фарид Мумуний террорчилар томонида туриб жанг қилиш учун ИШИД назорати остидаги ҳудудга кетмоқчи бўлган.
Солиҳ айбловнинг барча бандлари бўйича ўзини айбдор деб тан олди. У 2015 йил июнида яна бир шериги билан бирга қўлга олинган, ҳибсга олиш чоғида ФҚБ агентларига пичоқ урмоқчи бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)