Буюк Британия мудофаа вазирлиги паст баландликда учган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар билан фермерлернинг чорваси ва паррандасини қўрқитгани сабабли тўрт йил давомида компенсация сифатида икки миллион фунт стерлинг тўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Паррандачилар 250 минг фунт стерлинг олган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳарбий авиация техникаси товуқларни шундай қўрқитганки, улар бир-бирини босиб ўлдирган. Тирик қолган қисми эса тухум қўйишдан тўхтаган ва бу фермерларнинг даромадига жиддий таъсир қилган.
Энг катта компенсацияни бир неча юзта товуғи ўлган фермер олган бўлиб, унинг миқдори 80 минг фунт стерлингни ташкил қилган. Мазкур фермернинг фермаси устидан Chinook вертолёти учиб ўтгани товуқларнинг ўлимига сабаб бўлган. Тирон графлигида Puma вертолётининг парвози оқибатида сигирларнинг ўлгани сабабли 40 минг фунт стерлинг тўланган.
Изоҳ (0)