Торонто полицияси одамларни ўлдириб, уларнинг тана қисмларини ўзи ишлаган жойларда гултуваклар ва гулзорларга яшириб қўйган деб тахмин қилинаётган 66 ёшли ландшафт дизайнерини ҳибсга олди, деб хабар беради CNN.
Брюс МакАртур жами бешта жиноятда айбланмоқда, аммо кейинроқ бошқа қурбонлар ҳақида ҳам маълум бўлиши кутилмоқда.
МакАртур боғбонлик қилган 30 дан ортиқ жойлар текширилиб, баъзи ҳудудлардан тувакдаги ўсимликлар тадқиқ этиш учун олиб кетилди.
Қотилликларни текшириш билан шуғулланаётган детектив Хэнк Идсинг МакАртур серияли қотил деб тахмин қилинаётганини айтди.
Қурбонларнинг барчаси 44—58 ёшдаги эркаклар бўлиб чиқди. Улардан бири 2012 йилда, бошқаси 2015 йилда, яна икки нафари эса 2017 йилнинг биринчи ярмида бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Қолган бир эркакни ҳеч ким қидирмаган, у 2016 йилнинг майи ва 2017 йилнинг июли оралиғида ўлдирилгани гумон қилинмоқда. Жиноятчи ўз қурбонларини айнан қандай танлагани номаълум.
МакАртур устидан суд 14 февралда бошланади.
Изоҳ (0)