Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимий МРБ директори Майк Помпеонинг баёнотини бошқа давлатлар ички ишларига аралашиш деб баҳолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Помпео Британия ОАВларига интервьюсида АҚШ расмийлари Эронга «ҳар бир ерда» қаршилик кўрсатиш ниятида эканлигини маълум қилган, Теҳрон Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаётганидан норозилик билдирганди.
Шунингдек, Помпео яна Эрон расмийларини Ямандаги исёнчиларга ракета етказиб беришда айблади.
«Помпеонинг асоссиз баёнотлари АҚШ ва ноқонуний сиёсат аралашувининг яққол намунасидир», — деди Қосимий.
Изоҳ (0)