United Airlines авиакомпанияси Декстер лақабли товусни Нью-Жерсидан Лос-Анжелесга учувчи самолёт бортига чиқаришдан бош тортди. Товуснинг эгаси «руҳий кўмак» учун уни ўзи билан олиб кетишга уринган, бироқ компания ходимлари «максимал вазн ва ўлчамларнинг» меъёрдан ортиқчалиги сабабли қушни бортга чиқармаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Авиакомпания ногирон ва руҳий касаллиги бўлган йўловчиларга уларни тинчлантирувчи ҳайвонларни самолётга олиб чиқишга рухсат беради. United Airlines вакилларининг сўзларига кўра, улар Декстернинг эгасини товус талабларга мос келмаслиги ҳақида уч марта огоҳлантирган. Аёл қуш учун чипта сотиб олмоқчи бўлган, бироқ бунга рад жавоби берилган.
Изоҳ (0)