Воронеж полициячилари Россиянинг 4 вилоятида наркотиклар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг 26 нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
ИИВга кўра, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган мазкур шахслар Воронеж, Липецк, Рязань вилоятлари ва Москва минтақасида наркотик моддаларни ноқонуний ўтказиш билан машғул бўлган.
Синтетик наркотиклар интернетда электрон дастурлар ёрдамида тарқатилган.
Тинтувлар чоғида гумонланувчилардан 5 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди.
Изоҳ (0)