Интернет фойдаланувчилари Норвегия чанғи терма жамоасининг свитерларида миллатчилар белгиларини топди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Пхёнчханда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинлари учун тайёрланган тўқ кулранг жемферларда иккита руна (қадимги Скандинавия ёзуви) топилган. Ёзувлар қадимги Скандинавия афсоналаридан келиб чиққан. Улардан бири Тора худосининг рамзи бўлиб, Учинчи рейх томонидан фойдаланилган. Иккинчиси эса бугунги кунгача Скандинавия неомиллатчилари орасида оммабоп ҳисобланади.
Маълум қилинишича, бир нечта спортчи свитерларни кийишдан бош тортган. Формани тақдим этган компания маҳсулотни ишлаб чиқаришдан олиб ташламаслигини, ёзувлар Скандинавия маданиятининг бир қисми эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)