Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Синьхуа»

«2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24 бандига мувофиқ Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилди», — дейилади хабарномада.

Олдинроқ Рустам Иноятовнинг ўрнига Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимига Ихтиёр Абдуллаев тайинлангани маълум қилинган эди.