Beeline мобил алоқа оператори жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб абонент тўловларини ошириш борасидаги режасини бекор қилди. Бу ҳақда, компания матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Абонент тўловларининг миқдори ўртача 66 фоизга кўтарилиши кутилаётган эди, бироқ компания тарифлар нархини аввалги қийматда қолдиришга қарор қилган.
«Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида давом этаётган тармоқ кенгайишининг навбатдаги босқичи тугагунига қадар, биз нархларни ўзгартирмаймиз. Бундай ечим бизнинг компаниямиз юқори сифатли хизматларни тақдим этишга интилиши ва айни пайтда абонент тўловини қайта кўриб чиқилиши муносабати билан режалаштирилаётган бонуслардан тўлиқ фойдаланиш қийин эканлиги билан боғлиқ», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Beeline ўз абонент тўловларини оширишини, UzMobile ҳамда UMS мобил операторлари эса бу борада ўзларининг тариф нархларни яқин орада ўзгартириш ниятида эмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)