«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 19 февралдан 23 мартга қадар Дубай шаҳрига учаётган йўловчилар сони кўпайгани боис мазкур шаҳарга қўшимча рейслар жорий этади, деб хабар беради UzDaily.
Тошкент — Дубай — Тошкент маршрути бўйича қўшимча рейслар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Boeing 757 лайнерида амалга оширилади.
Ҳозирги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Дубайга бир ҳафтада уч марта, яъни чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)