Самарқанд шаҳрида яшовчи М.Қўшшаева истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг вилоят ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди, деб ёзади «Biznes-daily.uz».
Фуқаро ўз мурожаатида қайд этишича, Сартепа масканида жойлашган савдо дўконидан аёллар кўйлагини харид қилади. Сотувчи харидорга «Пулингиз нақд бўлса, либосни 115 минг сўмга бераман. Пластик карточкага эса 120 минг сўм», деб туриб олади.
Мурожаат масъул мутахассислар иштирокида ўрганилди. Дўкон ходимларига «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти хусусида тушунтиришлар берилди.
Қайд этилишича, сотувчи хатосини тан олган ва харидордан узр сўраган.
Изоҳ (0)