АҚШда Иисус Каррильо-Пинеда исмли эркак наркотиклар тарқатганлик учун ўн йилга қамалди, деб ёзади The Independent.
Унинг шериги Дэниел Васкесни эса олти йиллик қамоққа ҳукм қилишди. Эркаклардан 45 килограмм кучли синтетик опиоид — фентанилни мусодара қилишди. Дилерлар уни героин ёки кокаин билан аралаштириб, қалбаки оғриқ қолдирувчи ҳапдориларни ясаган. Бундай аралашманинг ҳатто кичик дозаси ҳам одамни ўлдириши мумкин.
Улар 2017 йилнинг июнида Нью-Жерсида қўлга олинган. Штат бош прокурори уларнинг ҳибсга олиниши натижасида жуда кўп одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мусодара қилинган фентанил бутун штат ва яна Нью-Йорк аҳолисини — 18 миллион кишини ўлдиришга етган бўларди.
Изоҳ (0)