АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Конгрессга мурожаатида КХДРнинг ядровий ракеталари «жуда яқин вақтлар ичида» Қўшма Штатларга хавф туғдириши мумкинлигини маълум қилди. Президентнинг мурожаати Оқ уйнинг Twitter’даги каналида трансляция қилинди, деб хабар берди «Ведомости».
«Америка ва унинг иттифоқчиларига хавф солаётган ядровий таҳдиднинг кўламини англаш учун Шимолий Корея режимининг ‘бузуқ’ характерига қарашнинг ўзи кифоя», — деди Трамп. Шунингдек, унинг айтишича, Вашингтон КХДРга нисбатан «максимал босим кампанияси»ни ўтказмоқда.
24 январь куни АҚШ ҳукумати Шимолий Корея нефть саноати вазирлиги ва олтита денгиз кемаларига нисбатан ўз санкцияларини кенгайтирган эди. Санкциялар рўйхатидан ядровий ва ракета дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этувчи КХДРнинг 16 нафар фуқароси ўрин олган.
Изоҳ (0)