Жанубий Кореянинг Мильян шаҳридаги касалхонада юз берган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди, деб ёзади «Газета.ru».
Аввалроқ 13 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, 40 дан ортиқ киши турли даражада жароҳат олди.
Ёнғин қирол Сежонг номидаги касалхонанинг биринчи қаватида жойлашган шошилинч ёрдам бўлимида содир бўлган. Ёнғин чоғида бинода 100 га яқин киши бўлган.
Изоҳ (0)