Прокуратура Киров вилоятининг собиқ губернатори Никита Белихга 10 йил қамоқ жазоси бериш ва жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ бўйича ҳукм чиқаришни сўради. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси вакили Алесандр Куренной маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Айблов томони, шунингдек, собиқ губернаторни 100 миллион рубль миқдоридаги жаримага тортишни ҳам талаб қилди.
Никита Белих 2016 йил июнида 600 минг евро пора олишда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди. У айбини тан олмади ва унга нисбатан фитна уюштирилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)