Жанубий Кореянинг Мильян шаҳридаги касалхонада рўй берган ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Ёнғин қирол Сежонг номидаги касалхонанинг биринчи қаватида жойлашган тез ёрдам бўлимида содир бўлгани билдирилмоқда. Уни 1,5 соатдан сўнг бартараф этишга муваффақ бўлинди.
Касалхонада айни 100 га яқин бемор қолмоқда, 141 киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)