Қозоғистон ИИВ тергов департаменти тергов-тезкор гуруҳи томонидан Ақтўбеда автобус ёниши билан боғлиқ жиноий иш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ақтўбе вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Тергов давомида ёнғинга ҳайдовчилар томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, автобус салонида кавшар лампадан фойдаланилгани сабаб бўлгани аниқланди.
Тўпланган далиллар асосида мазкур жиноятга автобуснинг 3 нафар ҳайдовчиси ҳам алоқадор эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда улар қўлга олинган ва Ақтўбе шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланмоқда.
Қозоғистон Жиноий кодексининг 345-моддаси, 4-қисми бўйича қўзғатилган жиноий иш бўйича терговнинг бориши Қозоғистон бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги назоратига олинган.
Изоҳ (0)