Германиялик тарихчи-ўлкашунос Кристиан Борман Берлин деворининг унутиб қолдирилган 80 метрли қисмини пойтахнинг Панков округидаги дарахтзордан топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Борманга кўра, топилма деворнинг дастлабки ҳолатида қолган охирги қисми. Унда тиканли сим ва қўриқлаш тизими сигналлари сими қолдиқларини кўриш мумкин.
Тарихчи деворнинг унутилган қисми ҳақида 1999 йилдан бери билгани, бироқ бу маълумотни шу пайтгача сир сақлаб келганини маълум қилди.
Изоҳ (0)