Саудия Арабистони қумликларида туялар ўртасида иккинчи анъанавий гўзаллик танлови ўтказилмоқда, деб ёзади UzReport.
Фестиваль 1 январдан 1 февралгача бир ой давомида ўтказилади. Бироқ, ташкилотчилар фикрича, энг ажойиб томошалар ва чиқишлар айнан ҳозирги кунларда бошланади.
Гўзаллик танловида 26 мингтага яқин туя иштирок этмоқда. Танлов ғолибларини катта миқдордаги пул мукофотлари кутмоқда. Хусусан, биринчи ўрин соҳиби бўлган туя эгасига 26 миллион доллар берилади.
Шунинг учун ҳам туялар эгалари биринчиликни қўлга киритиш учун астойдил интилади. Баъзилар, ҳатто туялари янада чиройлироқ кўриниши учун пластик жарроҳлар хизматидан ҳам фойдаланади. Аммо, гўзаллик танлови ташкилотчилари табиийлик тарафдори бўлгани учун ғирромлик қилган иштирокчилар дарҳол танловдан четлатилади. Мазкур танловда 20 та шундай ҳолат қайд этилди.
Изоҳ (0)