АҚШда полициячилар итини тишлаб олган эркак ҳибсга олинди, деб хабар берди Reuters.
21 январь куни Нью-Гемпшир штати полициясига қотиллик содир этилган уйга етиб келиш бўйича хабар келиб тушган. Жиноят жойида қидирувда бўлган икки нафар эркак аниқланган.
«Уларнинг иккиси ҳам ҳибсга олиш жараёнида қаршилик кўрсатди. Улардан бири итни тишлаб олди, бунга жавобат ит ҳам уни тишлади. Натижада жиноятчига нисбатан электрошокер қўлланилди», — дейди полиция офицери Жейсон Киллари.
Исми ошкор қилинмаган жиноятчига нисбатан ҳибсга олиш жараёнида қаршилик кўрсатиш ва полиция итига ҳужум қилиш айбловлари илгари сурилган.
Полициянинг маълум қилишича, ит жароҳат олмаган ва хизматга қайтган.
Изоҳ (0)