Чимкентда ҳаракатланаётган йўловчи автобусида ёнғин юзага келди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Чимкент ИИБ ходимлари кузатув камералари орқали 10:50 да Жибек Жоли кўчасида ҳаракатланаётган автобусда ёнғин чиққанлигини кўрди. Ёнғин тезда бартараф этилган.
Полиция «Шаулин» маркасидаги автобус 22-йўналиш бўйича ҳаракатланганини аниқлади. Ёнғин чиққанда унда икки йўловчи ва ҳайдовчи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойи полиция томонидан қуршаб олинган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)