Россиянинг Белгород вилояти Шебекино шаҳрида 17 кишини дайди ит тишлади. Бу ҳақда «Bel.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ит тишлаган кишилар орасида тўққиз нафар бола ҳам бор.
Дайди ит лаборатория текширувидан ўтказилганида унинг қутургани аниқланди. Унинг ҳозирги тақдири ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Маълумотларга кўра, бу йил бошидан бери қутуриш бўйича 15-ҳолат.
Изоҳ (0)