Бирлашган Араб Амирликларида транспорт воситаларини катта йўллардаги тўхташ мумкин бўлмаган жойларда тўхтатган ҳайдовчиларга минг дирҳам (272 доллар) жарима солинади, деб ёзади Gulf News.
Маҳаллий ҳукумат изоҳ беришича, бундай қарор ҳайдовчиларнинг бундай жойларда тўхташи йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун хавфли бўлгани сабабли қабул қилинган. Таъкидланишича, ишчиларни олиб кетаётган автобуслар ҳайдовчилари, шунингдек, бошқа автомобилчилар йўл четида кўп ҳолларда айнан намоз ўқиш учун тўхтайди.
Йўл полицияси вакиллари бунинг учун ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги махсус ибодатхоналардан фойдаланишга, шунингдек, йўлда намоз ўқигандан кўра, тўғридан-тўғри масжидга боришга чақирмоқда.
Изоҳ (0)