Абу-Дабида 11 ёшли болани зўрлаб, сўнг бўғиб ўлдиргани учун ўлим жазосига маҳкум этилган 33 ёшли покистонлик барча айбловларни рад этиб, янглиш тарзда суд қилинганини айтмоқда, деб ёзади UAE Inside.
Ўтган йилнинг ноябрида суд қилинган қотилга, шунингдек, боланинг оиласига 200 минг дирҳам товон пули тўлаш ҳам юклатилган эди.
Аммо у қарордан норози бўлиб шикоят аризаси берди ва апелляция топширди.
Боланинг отаси ўлим жазосини талаб қилиб туриб олди.
Апелляция 13 февралда кўриб чиқилади.
Нашр эслатишича, 2017 йил 1 июнь куни покистонлик бола намоз ўқиш учун қўшни масжидга кетиб, бедарак йўқолган эди. Унинг жасади эртаси куни Muroor Road кўчасидаги бино томидан топилган эди. Суд ҳужжатларида айтилишича, бола жинсий зўравонликка учраган ва бўғиб ўлдирилган. Полиция маълумотларига кўра, покистонлик эркак аёл кийимини кийиб олиб, болани алдаб томга чақириб олган ва у ерда болани хўрлаб, сўнг ўлдирган.
Изоҳ (0)