Туркия Қуролли кучлари Бош штаби Туркиянинг Килис вилоятида Сурия билан чегарада бир ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Туркия 20 январь куни Суриянинг Африн шаҳрида курдлар отрядларига қарши «Зайтун новдаси» операцияси бошланганини эълон қилган эди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Оқ уй Туркияни Африндаги операциялар чоғида босиқ бўлишга чақирганди.
Изоҳ (0)