Таиланднинг Сисакет провинциясидаги иккита қишлоқ қисқичбақахўр макаколар ҳужумидан зарар кўрди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Ёввойи маймунлар тўдаси овқат излаб, уйларга ёпирилган, нарсаларни улоқтирган, музлатгичларни очиб, егуликларни ерга тўплаган. Бундан ташқари, улар атрофдаги экинзорларни ҳам пайҳон қилган. Босқинда уч мингдан ортиқ маймун иштирок этган.
Оч маймунлар ичкарига дераза ва эшик орқали кира олмаганда, вентиляция орқали киришга ҳаракат қилган. Баъзан томларда ўлжа учун маймунлар орасида тўқнашувлар юзага келган. Натижада бир нечта уй зарарланган.
Маҳаллий аҳоли бузғунчи маймунларга тегмайди ва улар ҳудудга сайёҳларни жалб қилишига умид қилади. Аҳоли ҳукуматни макаколар популяциясининг ўсишини чеклашга чақирмоқда, чунки уларнинг сони кўпайиб кетгани сабабли анъанавий озуқа манбаи тугаб битган ва маймунлар қишлоқларга бостириб киришни бошлаган.
Изоҳ (0)