Сурия қўшинлари ва халқ лашкари Идлиб вилоятида ўраб олинган бир ярим минг нафардан иборат «Жибҳат ан-Нусра» жангарилари гуруҳини йўқ қилишга киришди, деб ёзади «ТАСС» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Муассаса маълумотларига кўра, қамал қилинган террорчилар гуруҳи қўли остида танклар, жанговар пиёда қўшинлар машиналари, дала артиллерияси қуроллари ва миномётлар бор.
Ҳужум ҳаракатлари чоғида ўтган суткалар ичида Сурия қўшинлари бўлинмалари Абу-Духур аэродромидан шимолий йўналишда 6 километрга силжиган, жангарилардан 24 та аҳоли пункти озод қилинган.
Изоҳ (0)