Россиянинг «Панцирь-C» зенитли ракета-тўп мажмуаси (ЗРTМ) учувчисиз учар қурилмалар иштирокидаги ёпирилма ҳужумларни қайтариш учун мукаммал қуролдир. АҚШда бунга ўхшаган ҳеч нарса йўқ, деб ёзади Американинг National Interest нашри.
Мақолада қайд этилишича, Россия ҳарбийларининг Суриядаги ҳаракатлари чоғида ушбу ЗРTМлар ракета ва учувчисиз қурилмаларни кўп бора уриб туширган. Масалан, декабда улар жангарилар томонидан Хмеймим авиабазасига учирилган иккита ракетани нишонга урган.
Муаллиф таъкидлашича, ҳаракат радиуси кичик бўлгани учун, «Панцирь-C» журналистлар томонидан деярли муҳокама қилинмайди. У, шунингдек, «Панцирь» нафақат ракета ва дронларни, балки пастлаб учаётган самолёт ва вертолётларни ҳам нишонга олишини қайд этди.
ЗРTМ юк машинасига жойлаштирилади. Унинг иккита 30 миллиметрли замбаракларининг ҳар бири сониясига 40 марта ўқ отиши, шунингдек, 12 та зенитли ракета учириши мумкин.
Изоҳ (0)