22 январь куни Таиланд жанубидаги Яла провинциясида жойлашган бозорда юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қўлда ясалган таймерли портловчи мослама аҳоли гавжум жойдаги мотоциклга ўрнатилган эди. Тахмин қилинишича, мазкур ҳужум ҳудуддаги террорчилик гуруҳлари томонидан содир этилган.
Таиланднинг мусулмонлар яшайдиган жанубий қисмида 11 йилдан бери Яла, Паттани ва Наратхиват провинцияларининг Бангкокдан ажралиб чиқишини талаб қилувчи гуруҳлар фаолият юритади.
Изоҳ (0)