АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман чўқинтириш байрамида қатнашиб, Подмосковьедаги эркаклар монастирида жомга шўнғиди, деб ёзади «РИА Новости».
«Россия халқи билан катта алоқани ҳис қиляпман. Бу унутилмас лаҳза ва тажриба», — деди у.
Хантсман чўқинтириш байрамида чўмилишдан олдин ушбу анъана ҳақида ўқиб чиққани ва YouTube’даги роликларни кўрганини айтди.
Элчидан ташқари, элчихонанинг яна тўққиз ходими ушбу анъанани бажарди.
Изоҳ (0)