Яқинда ўз лавозимини тарк этадиган American Express молиявий компанияси бош ижрочи директори Кеннет Шено Facebook директорлар кенгашига киради. Бу ҳақда 18 январь, пайшанба куни Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«American Express бош директори лавозимидан истеъфога чиқаётган Кеннет Шено Facebook директорлар кенгашига қўшилишга рози бўлганлигини маълум қилишдан мамнунман», — дейилади Цукерберг хабарида.
У бир неча йилдан буён Шенони ўз жамоасига қўшишга уринганлигини таъкидлайди. «У Facebook ўрганиши ва ўсиши лозим бўлган: мижозларга хизмат кўрсатиш, тўғридан-тўғри савдо ва бренд барпо этиш каби соҳаларда ноёб тажрибага эга», — дейди Цукерберг.
Изоҳ (0)