Американинг Хьюстон шаҳрида бортида Зимбабве сиёсатчилари бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Нью-Мексико полициясининг матбуот хизматига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълумотларга кўра, нохуш ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлган, жумладан, улар орасида Зимбабве мухолифати вакили Рой Беннетт ҳамда унинг рафиқаси Эйлин бор. Вертолёт бортида жами 6 киши бўлган ва улардан бири омон қолган.
Авиация федерал бошқармаси воқеа жойига етиб келиб, ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Авария 17 январь кечаси содир бўлган бўлсада, вертолёт 18 январь куни топилган.
Изоҳ (0)