Бурятияда 9-синф ўқувчисининг уюштирган ҳужуми оқибатида мактабдаги ўқитувчилардан бири ҳам жароҳат олди, деб хабар берди «Интерфакс».
«Жами беш киши жароҳат олган, жумладан, 41 ёшли ўқитувчи ва ҳужум уюштирган ўқувчининг ўзи ҳам», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳужум уюштирган ўқувчи ёнувчан суюқлик қуйилган бутилка ёрдамида мактабни ёқиб юборишга уринган. Юзага келган ёнғин тезда ўчирилган.
Хабарларга кўра, ўқитувчи бошидан жароҳат олган, яна уч нафар ўқувчига пичоқ орқали шикаст етказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум уюштирган ўқувчи болта ва пичоқ билан қуролланган бўлган.
Изоҳ (0)