АҚШнинг Калифорния штати Перрис шаҳрида яшовчи, ҳукумат маълумотларига кўра, 13 фарзандини қамоқда сақлаб келган эр-хотин Терпинлар 18 январь куни судда ўзларини айбдор деб тан олмаслигини айтди, деб ёзади «ТАСС».
57 ёшли Дэвид Аллен Терпин ва 49 ёшли Луиз Анна Терпинга болаларга зўравонлик қилиш, қийноқлар қўллаш ва ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни амалга ошириш айбловлари эълон қилинган эди. Агар улар айбдор деб топилса, бир умрлик қамоққа маҳкум қилиниши мумкин. Ушбу иш бўйича кейинги суд мажлиси 23 февралга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, болаларнинг олти нафари вояга етмаган, етти нафари эса 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган. Уларнинг барчаси озиқ-овқат етишмаслигидан озиб-тўзиб кетган эди, улар касалхоналарга жўнатилди.
Изоҳ (0)