Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги шартномага қўшилмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда у БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисидаги нутқида айтиб ўтди.
«Россия Ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги шартномага қўшилмоқчи эмас. Ядро қуролини тўлиқ йўқ қилиш умумий ва тўлиқ қуролсизланиш контекстида, барча учун, шу жумладан ядро қуролига эга бўлганлар учун тенг ва бўлинмас хавфсизлик таъминланиши шароитидагина амалга ошиши мумкинлигидан келиб чиқамиз, бу эса Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартномада кўзда тутилган», — деди Лавров.
Изоҳ (0)